Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Суперкомпьютер 5 турдан кейин АПЛнинг якуний жадвалини башорат қилди. Натижалар «Челси» ва «МЮ» учун ачинарли

Баҳо:
+ | -

Сунъий онгга асосланган суперкомпьютер АПЛ жадвалини қандай кўриниш олишни тахмин қилди. Оқибатлар «МЮ» ҳамда «Челси» мухлисларига ёқмаслиги аниқ. «Қизил иблислар» ҳам, «Аристократлар» ҳам янги мавсумни катта кутилмалар билан бошлаганди. Аммо омадсиз старт ҳар икки жамоадаги муаммоларни намоён қилди. Хусусан, 5 турда «МЮ» ўз майдонида «Брайтон»га шармандали равишда мағлуб бўлди. Ўйинда Расмус Хёйлунн ва Антони Марсьялларнинг алмашинуви мухлислар ғазабини қўзғади. «Челси» эса сафарда ўзидан анча заиф бўлган «Борнмут»ни юта олмади. Лондонликлар 5 та турда фақатгина 1 та ғалаба қайд этиб турибди.

Суперкомпьютер сўнгги натижаларни таҳлил қилган ҳолда, АПЛнинг якун жадвалини қандай кўриниш олишини шакллантирди. Бундан олдинги версияда «МЮ» 4 ўринни, «Челси» эса 6 поғонани банд этиши белгиланганди. Аммо бешинчи турдан кейин бу позиция ўзгарди. Эндиликда, «МЮ» кучли тўртликдан чиқарилиб, бешинчи ўринга туширилди. Почеттино бошчилигидаги «Челси» эса еттинчида қайд этилмоқда. Айни дамда ушбу клублар мос равишда 13 ва 14 ўринларни банд этиб турибди. «Қизил иблислар»да 5 та турдан кейин 6 очко мавжуд бўлса, «Челси»да 5 очко бор холос.

Кутилганидек, сунъий онг «Манчестер Сити»ни янги мавсумда ҳам чемпион бўлади деб ҳисобламоқда. «Ливерпуль» эса бўлажак чемпионларга энг яқин келган жамоа бўлади. Учинчи ўринни «Арсенал» эгалласа, кучли тўртликни «Ньюкасл» якунлаб беради.

Анеглос Постекоглунинг фантастик старт олган «шпорлар»ининг ишлари мавсум охирига бориб, унчалик ҳам яхши бўлмайди. «Тоттенхэм» 38 турдан кейин «МЮ» ва «Челси» орасида, 6 ўринда бўлади. «Брайтон», «Астон Вилла» ва «Вест Хэм»лар турнир жадвалининг биринчи ярмига якун ясайди. АПЛдан кетадиганлар сифатида «Эвертон», «Шеффилд Юнайтед» ҳамда «Лутон Таун» қайд этилган. Компани жамоаси бўлмиш Бёрнли эса Чемпионшип исканжасидан зўрға қутилиб қолади. Турнир жадвали марказида «Брентфорд», «Кристал Пэлас» ва «Ноттингем» мос равишда 11,12 ва 13 ўринларда жойлашиши тахмин қилинмоқда.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:22, 18.09.2023.
Ўқилди: 8034 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.