Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

БОКС. Акмалбек Қосимов ҳам финалда!

Баҳо:
+ | -

Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалида икки нафар боксчимиз рингга кўтариладиган бўлди.

69 кг.гача бўлган вазн тоифасида Акмалбек Қосимов ҳозиргина ярим финал баҳсини ўтказди ва унда хитойлик Жиди Жангни мағлуб этди. Биринчи раундда устунлик Акмал томонида бўлди — 7:4. Иккинчи раундда хитойлик боксчи вазиятни ўнглагандек бўлди ва ҳисобни 10:9га қисқартирди. Тенгкурашлар остида кечган 3-раундда эса Қосимов 7:5 ҳисобида устун келди ва якуний ҳисоб — 17:14. Акмалбек Қосимов финалда!

Ҳамюртимиз финалда россиялик Ҳусайн Байсангуров боксчи билан рингга чиқади. Бу боксчи ярим финалда франциялик спортчини 16:14 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида яна бир боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Вазни 49 кг.гача бўлган боксчи бўлган Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Жаде Борнеани 24:15 ҳисобида мағлуб этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:23, 06.12.2012.
Ўқилди: 5026 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.