"Анжи" бош мураббийи Гус Хиддинк ўз жамоасининг Европа лигаси 6-турида "Янг Бойз" клубига 1:3 ҳисобида мағлубиятидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйиннинг икки жиҳатини айтомоқчиман. Биринчидан, биз натижага эриша олмадик, иккинчдан, бизда жароҳатлар бўлмади. Биринчи голни ғалати тарзда ўтказиб бордик, бош ҳакамнинг фикри ёрдамчисининг фикри билан келиша олмади.
Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда уюшқоқлик блан ҳаракат қила олмадик. Траоредан норозиман. Сариқ карточканг бўлса, сал эҳтиёткор бўлишинг керак. У иккинчи сариқ карточкасини олди ва келгуси ўйина иштирок этмайди.
Аҳмедов ва Диарра кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганлиги яхши бўлди. Бу уларга жароҳатдан кейин жисмоний ҳолатларини тиклашга ёрдам беради. Буссуфа ва Жиркоф бу сафар дам олдилар.
Гуруҳда иккинчи ўринни олганимизда жуда қаттиқ ҳафа эмасман. Плэй-оффда ҳа қандай ҳолатда ҳам кучли жамоа рақиб бўлади", - дейди Хиддинк.