Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Челси"нинг жароҳатланган футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа: уларнинг нархи 400 миллион еврога тенг

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг жароҳатлар билан боғлиқ муаммолари тугамаяпти. Бу нарса эса Почеттинони жамоани тезроқ шакллантириб, барқарор ўйин кўрсатишга қўймаётир. Лондон клуби 5 та турда бир бор ғалаба қозонди. Бунга кўп сабаблар қатори, жароҳатланган футболчиларнинг ҳам салбий таъсири бор. Қуйида улардан тузилган рамзий терма жамоага эътиборингизни қаратамиз.

Дарвозабон: Маркус Беттинелли

Беттинелли "Челси"да 2021 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. У ҳозирга қадар фақатгина битта кубок ўйинида майдонга туширилган холос. Шундай экан, унинг йўқлиги жамоага унчалик ҳам сезилмайди. Аммо Санчес кутилмаганда жароҳат олса, Почеттино учун вазият янада оғирлашади.

Марказий ҳимоя: Весли Фофана

Фофананинг умри "Челси"да фақатгина жароҳатлар билан ўтди. Ҳимоячи жорий мавсум охирига қадар майдонга қайта олмаслиги айтилган. Франциялик футболчи ёзда тиззасидан жарроҳлик амалиёти ўтказганди. Фофана "Лестер Сити"дан 2022 йилда 70 миллион фунтга сотиб олинган. У майдонга ҳозирга қадар 20 та ўйинда туширилди холос.

Марказий ҳимоя: Бенуа Бадиашиле

Бадиашиле аҳволи анча яхши экани айтилган. У тез орада яна жамоага қайтади. У "Монако"дан 32.7 миллион фунтга сотиб олинган. Мавсумолди баҳсларида унинг жароҳат олгани ҳақида маълум қилинганди. Почеттино учун ҳимоянинг мустаҳкам бўлиши жуда зарур ва бу борада Бадиашилега суяниш лозим.

Чап қанот ҳимоя: Трево Чалоба

Чалоба янги мавсумда майдонга туширилмади. У ёзда жамоадан кетиши керак эди. Унга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Келаётган қишда ҳимоячи барибир кетади. Ҳозир Чалоба тикланишнинг махсус босқичини ўтамоқда.

Ўнг қанот ҳимоя: Рис Жеймс

Почеттинонинг йўқотишлари ичида энг каттаси бу Жеймсдир. 25 ёшли ҳимоячи "Ливерпул"га қарши баҳсда Бен Чилвелл билан ажойиб ҳаракат қилганди. Аммо шундан кейин у кўринмади. Жеймс ўтган мавсум давомида ҳам жароҳатлари сабабли 16 тагина АПЛ баҳсида майдонга тушган.

Ярим ҳимоя: Мойсес Кайседо

Кайседо Эквадор терма жамоаси билан бирга эканида жароҳат олди. Унинг тиззасида муаммо борлиги айтилмоқда. Кайседо "Борнмут" билан ўйинда қайтиши мумкин эди. Аммо унга дам берилди. Кейинги тур 115 миллионлик футболчи учун қайта старт олиш пайти бўлади.

Ярим ҳимоя: Ромео Лавия

Лавия сотиб олинганидан бери майдонга тушгани йўқ. Почеттино уни спорт формасига қайтариб, жамоага қўшишга ҳаракат қилмоқда. Бельгия терма жамоаси аъзоси тўпиғидан жароҳат олганди. У октябрь ойига қадар майдонга қайта олмайди.

Ярим ҳимоя: Карни Чуквуэмека

"Ливерпуль" ва "Вест Хэм"га қарши баҳсда ажойиб ҳаракат қилган футболчи, "болғачилар" дарвозасига гол уриб, майдонни тарк этганди. Карни октябрь ўрталаридан кейин жамоага қайтиши айтилган. Унинг йўқлиги билиниши аниқ. Негаки, ярим ҳимояда яхши вакиллар етарли эмас.

Чап қанот ҳужум: Кристофер Нкунку

Нкунку "Боруссия Дортмунд"га қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олганди. У шу сабабли ҳали бирорта баҳсда майдонга туша олмади. Нкункунинг йўқлиги, "Челси"нинг гол уришдаги муаммоларини яққол юзага чиқарди.

Ўнг қанот ҳимоя: Нони Мадуэке

Мадуэке "Борнмут"га қарши қайдномадан олиб ташланганди. Негаки, у Англия терма жамоасида мушакларидан жароҳат олганди. У "Астон Вилла"га қарши ҳафта якунидаги баҳсда қайтиши кутилмоқда.

Ҳужумчи: Армандо Броя

Броя ўтган йилнинг декабрида, мундиалдаги танаффусда "Астон Вилла"га қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди. У шундан бери бирорта ўйинда кўриниш бермади. Албания терма жамоаси аъзоси "Саутгемптон"да нималарга қодир эканини кўрсатиб қўйган. Шу сабаб, ҳамма унинг қайтишини кутмоқда. Брояга етарлича вақт берилади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:48, 20.09.2023.
Ўқилди: 2201 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.