Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Виталий Денисов: «31 декабргача мен «днепрчи»ман»

Баҳо:
+ | -

Кеча Днепропетровскнинг «Днепр» жамоаси Европа лигасининг сўнги тури доирасида Швециянинг «АИК» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Виталий Денисовни ўйин тугагандан сўнг жамоадошлари «осмони фалакка отишди». Муxлислар ёқимтойи Виталий журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

-Виталий айтишларича сиз кетаркансиз...
-Хаммаси шунга олиб келаяпти. Мен буни инкор кила олмайман.

-Муxлислар сизни бундай тарзда кузатганлари ёкимли бўлса керак?
-Албатта, жуда ёқимли. Агар қолсам нима бўларди? Муxлислар яна кўзғаларди(кулади).

-Сиз уларга миннатдорчилик билдирасизми?
-Буни сўрамасангиз хам бўларди. Улардан миннатдорман.

-Жамоадошларингизнинг ҳаракатларига қандай муносабатдасиз?
-Улар буни ташкиллаштиришган экан.

-Клуб сизга янги шартнома таклиф қилмаяптими?
-Нимага энди, таклиф килишди. Лекин тан оламан менинг жамоадан кетишим рост. Менинг жамоамдан хеч кандай арзим йўқ.

-Сиз учун кучлироқ ўйнаш ва пуллар муҳим аҳамият касб этадими?
-Агар мен учун пул муҳим бўлса аллақачон жамоадан кетган бўлардим. Мен ўз ишимни ёқтираман. Мен 31 декабргача «днепрчи»ман.

-Балки сиз рақобатдан чўчиётгандирсиз?
-Асло. Мен доим рақобатда бўлганман ва курашишга тайёрман.

-Келинг ўйин ҳақида гаплашамиз. Буни бир дарвоза олдида кечган ўйин десак бўладими?
-Шундай десак хам бўлади. «АИК» да деярли имконият бўлмади.

-Бунга «Днепр» сабабми ёки «АИК» ўйнай олмадими?
-Шведлар биринчи бўлимда яxши ҳаракат қилишди, аммо иккинчи бўлимда биз тўла устунлик қилдик.Дарвозабонимиз шунчаки қадам санади(кулади).

-У совуққотганини айтди...
-Бундай бўлиши табиий. Аxир у ўйинга кам киришди.

-Сиз муxлисларни ош билан сийламадингиз.
-Нега муxлисларни?! Уларга етадиган катта қозон топилмаса керак(кулади). Мен журналистлар билан мавсум сўнгида деб келишгандим, мавсум эса тугагани йўқ.

Хеч ким бизни бундай кучли гурухдан чикади деб ўйламаганди. Биз буни уддаладик. Биз ўз ўзимизга «Борамиз ва уриниб кўрамиз» деб айтдик. Натижада барчаси кўпчилик ўйлаганидай бўлмади, биз плей-оффдамиз.

Манба: www.fcdnipro.ua
Киритилди: 12:37, 07.12.2012.
Ўқилди: 7422 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.