Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаон чемпионатида бугун финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Еревандаги рингга барчадан аввал кўтарилган 49 кило вазн тоифасидаги боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев хитойлик Бин ЛВга карши жанг олиб борди.
Жангнинг биринчи раунди 4:3 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи раунддан кейин эса ҳисоб тенглашди — 6:6. Сўнгги 3 дақиқаликда кўпроқ куч сақлаб қолган Бин ҳамюртимизга нисбатан кўпроқ зарба йўллай олди (5:2). Якуний ҳисоб эса 11:8.
Шу тариқа Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига кумуш медални келтирди.
Яна ярим соатдан кейин яна бир боксчимиз Акмалбек Қосимов (69 кг.) финалда украиналик Артём Соловьевга қарши жанг олиб боради.