Москванинг «Локомотив» клуби «БАТЭ» ярим ҳимоячиси Александр Глебга қизиқиш билдирмоқда.
«Российская газета»нинг xабар беришича Белорусия терма жамоасининг 31 ёшли футболчиси яқин вақтлар ичида «темирйўлчи»га айланиши мумкин.
Манбаада айтилишича москваликларнинг бош мураббийси Славан Билич икки ҳафта муқаддам Глеб билан алоқага чиққан ва уни ўз клубига таклиф килган. Футболчи таклиф уни қизиқтирганини ва ўйлаш учун вақт беришларини сўраган.