Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Иско Севильяга иккинчи бор қайтди, бироқ бошқа клубга

Баҳо:
+ | -

Иккинчи имконият - бу ҳаёт ва спорт берадиган энг катта совғалардан бири. Бу борада карьерасини жонлантириш учун Ла Лигага қайтган инсоннинг намунаси бор. Бу «Бетис» вакили Иско. Бир пайтлар испаниялик ўз номини қайта тиклаш йўлида «Реал Мадрид»да кўп ҳаракат қилди. Аммо айнан шу ерда футболчининг карьераси пасайишни бошлади.

Жорий мавсум бошлангунга қадар 31 ёшли Иско 9 ой давомида футбол ўйнамади. Унинг 2017 йилда Чемпионлар лигасининг энг яхши жамоаси таркибидан ўрин эгаллагани, 5 карра Чемпионлар лигаси ғолиби ва уч карра Испания чемпиони бўлганидан хабарингиз бор. Бироқ Исконинг узоқ вақт майдонга тушмагани жароҳат билан боғлиқ эмас эди. У охирги марта 2022 йилнинг ноябрь ойида «Севилья» сафида кўриниш берган.

Кейинчалик содир бўлган воқеа драматик эди. Исконинг «Севилья» спорт директори Мончи (ҳозирда «Астон Вилла»да ишлайди) билан можароси ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, унинг шартномаси бекор қилинди. Шундан сўнг испаниялик ишсиз қолиб, янги клубга ўтиш имкониятидан маҳрум бўлди, шунингдек, ўз обрўсига ҳам жиддий путур етказувчи миш-мишлар циклига тушиб қолди.

Иско Европада жуда ҳам талабгир эди. Шартнома муддати тугаган ўйинчилар оддий бозор қоидаларига бўйсунмайди. Ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ноябридан мавсум охиригача исталган вақтда эркин агент сифатида бирор клуб билан келишиб олиши мумкин эди. Бироқ, футболчи «озод бўлгач» унга бўлган қизиқиш аллақачон йўқолди. Аммо ўтган ёзда «Бетис» билан ҳаммаси жойига тушиб кетди - ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда.

Тўртта учрашувда Иско энг яхши ўйинчилар қаторида бўлди, Бироқ у ҳозиргача атиги 1 та гол урган. Илгари ўз рациони ва ичимликларига унчалик аҳамият бермаган йигит бирданига ҳеч ким кўрмаган маҳоратини намоён қилди. Футболчи эртами кечми майдонга қайтишини билар эди, шу боис тайёргарликни кучайтирди.

Иккинчи имкониятнинг кучи: Иско «Бетис»даги фаолиятини қайта тиклади

«Бетис» мухлисларига Исконинг ўйинлари шу қадар ёқдики, «Райо Вальекано» устидан қозонилган ғалабадан сўнг бутун стадион унинг номини айтиб куйлади. Бир шаҳарда жойлашган жамоалар одатда келиша олмайди. Аммо ярим ҳимоячининг футболга иштиёқини кўрган мухлислар унинг «Севилья»даги онларини унутишди. Исконинг «Бетис»га ўтгани олдинги жамоасини ҳисобга олган ҳолда мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. «Севилья» – асосий рақибларига паст назар билан қарашга одатланган катта клуб. Жамоа 2013 йилдан бери 5 марта Европа Лигаси ғолиби бўлган. Аммо Иско кучсизроқ клубга ўтишдан уялмади.

«Баъзи вазиятларда йўл қўйган хатоларимни тан оламан, лекин мен ҳамма нарса учун жавобгарликни ўз зиммамга олмайман», деди футболчи Marca нашрига берган интервьюсида. Иско учун Мончи воқеаси муҳим. Ўша можародан сўнг у ўз карьерасини жонлантириш вариантини излашга мажбур бўлди. Ажабланарлиси шундаки, у ўша «Севилья» шаҳрига борди, лекин бир пайтлар испанияликни ёмон кўрган мухлислар қаторига – «душман» клубда қўним топадиган бўлди. Бироқ унинг янги жамоада ҳурмат топишига бир нечта ўйин кифоя қилди холос. 

«Хулен Лопетеги мен билан бирга ишлаган энг яхши мураббийлардан бири. У «Севилья»да бўлишимни хоҳларди. Ҳатто «Реал»дагидан 4 баравар кам маош бўлса ҳам, аввалига хурсанд бўлдим. Кийиниш хонасида ажойиб муҳит ҳукм сурди ва мухлислар менга ажойиб муносабатда бўлишди. Лекин бошиданоқ одамлар мени Мончи шартнома имзолашимга қарши эканидан огоҳлантирди. Лопетегини ишдан бўшатганларида, вазият ўзгара бошлади. Клуб менинг агентим билан боғланиб, аввал мен билан гаплашмай, мени сотишларини муҳокама қилди. Ажойиб! Шундан сўнг Мончи одамларга мен кетишни хоҳлаётганимни айтди. Кейин ҳар куни менга ёки адвокатимга қўнғироқ қилиб, шартномани бекор қилишимни талаб қила бошлади. Машғулотдан бир кун ўтиб вазият ёмон кўринишга келди. Мен Мончига айтдимки, у мен футболда учратган энг инсофсиз одам. У менга ҳужум қилди, томоғимдан ушлаб олди, шундан сўнг қўриқчилар уни судраб олиб кетишди. Ажабланарлиси шундаки, бу воқеа учун ҳеч ким бир-биридан кечирим сўрамаган.

«Клубда қанчалик бахтли бўлмай, бундан кейин қолишимнинг иложи йўқ эди. Мен жамоанинг курашида муҳим роль ўйнашга қарор қилгандим, аммо клуб спорт директорининг ҳужуми менинг позициямни аҳамиятсиз қилиб қўйди. Маҳаллий матбуот сарлавҳаларида мен чўкаётган кемани ташлаб кетганим айтилган, аммо бу ҳақиқат эмас. Мен ҳеч қачон бундай ишни қилмаган бўлардим», - деди испаниялик футболчи «Севилья»дан кетишини тушунтириб.

Афтидан, футбол бозори Искога ишончни йўқотгандек эди. Иккинчи имкониятни қидириб, у психологдан ёрдам сўради ва шахсий машғулотларда қаттиқ ишлади ва энди катта ютуқларга тайёр. Бу истиқболли кўринди. Тажрибали ярим ҳимоячи «Бетис»га «Севилья»ни ички рақобатда мағлуб этишга ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, у ўз ўйини билан терма жамоадаги ўз ўрнини қайтаришга умид қилмоқда. Бу жуда мумкин: Иско соғлом бўлса, Испанияда футбол бироз сеҳрлироқ бўлади.

Киритилди: 22:08, 21.09.2023.
Ўқилди: 1471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.