"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо бир клубда узоқ ишлаш қийин эканлигини маълум қилди, дея хабар беради испан матбуоти.
"Менинг қалбим португал денгизчисиникидек - доим турли жойларда янги тажрибалар кечиришга ошиқаман. , Келажакда янги саргузаштлар кечираманми, билмайман, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам юз фоизга тайёр туришим керак. Бунга янги чорловлар сабаб бўлиши мумкин", - дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Моуриньонинг "Қироллик клубини" тарк этиши мумкинлиги хабарлар тарқалган эди.