Кириш Регистрация

Миллий терма жамоамизда қайси вилоятдан нечта футболчи бор?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари орасида ҳозирги кунда қайси вилоят вакиллари кўпчиликни ташкил этиши ҳақида телеграмдаги Самвел Карленич канали маълумот берди.

Бунинг учун Ўзбекистон терма жамоаси сафида камида 1 та ўйинда майдонга тушган ва охирги бир йил ичида терма жамоага жалб этилган 37 та футболчининг туғилган жойини ўрганиб чиқилди.

Таҳлил натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти Тошкент шаҳрини ортда қолдирди ва тўлиқ жадвал қуйидагича кўриниш олди:

1. Қашқадарё вилояти - 9 та (Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Отабек Шукуров, Акмал Мозговой, Бобир Абдихолиқов, Алибек Давронов, Ойбек Бозоров);

2. Тошкент шаҳри - 6 та (Хожиакбар Алижонов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов, Жамшид Болтабоев, Сардор Собирхўжаев, Игорь Сергеев);

3. Хоразм вилояти - 3 та (Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Вали Раҳимов);

Наманган вилояти - 3 та (Ботирали Эргашев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев);

Фарғона вилояти - 3та (Рустам Ашурматов, Аброр Исмоилов, Ислом Қобилов);

Тошкент вилояти - 3 та (Достон Ҳамдамов, Шаҳбоз Умаров, Жасур Яхшибоев);

Жиззах вилояти - 3 та (Азиз Ғаниев, Абдувоҳид Неъматов, Руслан Жиянов);

4. Сирдарё вилояти - 2 та (Аббос Файзуллаев, Иброҳимхалил Йўлдошев);

5. Сурхондарё вилояти - 1 та (Элдор Шомуродов);

Навоий вилояти - 1 та (Остон Урунов);

Самарқанд вилояти - 1 та (Фарруҳ Сайфиев);

Андижон вилояти - 1 та (Абдулла Абдуллаев);

Туркистон вилояти (Қозоғистон) - 1 та (Ўткир Юсупов).

Қизиқ томони, 9 та қашқадарёлик футболчидан 4 нафари Косон туманида туғилишган.

Манба: https://t.me/SamvelKarlenich
Киритилди: 17:12, 23.09.2023.
Ўқилди: 11021 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.