Лондоннинг "Челси" клуби ёзда ўз тарбияланувчиси Армандо Брояни сотиши мумкин эди. Журналист Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, албаниялик футболчига "Милан" ва "Вест Хэм" қизиқиш билдирган, аммо "кўклар" атиги бир йил олдин клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаган футболчи билан хайрлашишдан бош тортишган.
Эслатиб ўтамиз, Броя 2022 йилнинг қишида тиззасининг хочсимон бўғимларидан жарохат олган ва шу туфайли у узоқ вақт мобайнида майдонга тушмаганди. Армандо кеча Англия Премьер-лигасида "Астон Вилла"га қарши ўйинда майдонга қайтди.
Аввалроқ "Челси" Брояга яқин келажакка умид қилаётгани ва ҳужумчи жиддий жароҳатдан кейин ҳам майдонга туша олишига ишониши ҳақида хабар берилганди.