Яқинда берган интервьюсида Лионель Месси жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан кейин ўз клуби томонидан табрикланмаган Аргентина терма жамоасининг ягона футболчиси эканлигини айтди. "ПСЖ" ва Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Хавьер Пасторе бу борада Париж клубини қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ "ПСЖ" Лионель Мессига жаҳон чемпионати кубогини "Парк де Пренс" майдонига олиб чиқишга рухсат бермагани ҳақида хабар берилганди.
"Мен у билан вазиятни муҳокама қилмаганман, лекин бу нормал ҳолат. Финалда мағлуб бўлган мамлакатда жаҳон чемпионатидаги ғалабани нишонлаш қийин бўларди. Франция футболи ва Франция терма жамоасида ўйнаган "ПСЖ" футболчилари учун ёмон лаҳзани кўрсатмаслик учун клуб байрамларни ўтказмаслик муҳим эди», - деди Пасторе RMC Sport нашрига.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Лионель Месси Майамининг "Интер" клубига ўтган эди.