"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Эрик Чупо-Мотинг ҳақида гапирди.
“Эрик жуда яхши футболчи. У тўпни ўзида сақлаган ҳолда яхши ўйнайди. У қанчалик тез-тез майдонга тушишини айта олмайман. Биз ҳар бир ўйин бўйича алоҳида қарор қабул қиламиз", - дея Тухел сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Жорий мавсумда 34 ёшли ҳужумчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда бешта учрашувда қатнашиб, битта гол урди.