"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда анчагина сермаҳсул ўйин намойиш қилмоқда.
31 ёшли мисрлик вингер "қизиллар" сафида бу мавсумда ўзи иштирок этган барча ўйинларда самарали ҳаракат амалга оширди. Унинг ҳисобида 7 та ўйинда 4 гол ва 4 ассистентлик бор.
Салоҳнинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt уни 65 миллион еврога баҳоламоқда.