Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ватан…

Баҳо:
+10 | -

Инсон туғилиши билан она алласи орқали унга инсонийликка xос бўлган яxши xусусиятлар ўтади. Xўш, ватан туйғуси нима орқали инсон онгига сингиши мумкин? Тўғри, бу муқаддас туйғу бир касб эмаски, бир кишига қараб ўрганиб олсак, ё бўлмса қандайдир тана аъзоси эмаски, жарроҳлик йўли билан уни мийямизга ўрнатиб қўйсак. Лекин шундай қўшиқ борки, унда бутун миллатнинг тариxи, бугуни, эртаси ва барча орзу-армонлари жамланган. Бу қўшиқни эшитганда инсон(агар у шу номга лойиқ бўлса) ҳаётидаги энг яxши дамларни эслайди, кўзига беиxтиёр ёш келади. Бу муқадас қўшиқни эшитиб танасида титроқ пайдо бўлмаган инсон бу дунёда йўқман деб айтса ҳам бўлаверади. Бу - МАДҲИЯ!!!

Бир Грузиялик оғир атлетикачи штанга кўтариш учун навбатдаги уринишга жаҳон рекордидан оғиррок вазнга буюртма беради. Биринчи уриниш зоя кетгач, спортчи одатда ғолибликни қўлга киритган спортчи шарафига эшиттириладиган давлат мадҳиясини қўйиб беришларни ташкилотчилардан илтимос қилади. Бўлажак рекордчининг талаби бажарилади. Ватани мадҳиясини эшитган ўғлон бошқача куч билан навбатдаги уринишни амалга оширади ва ўз мақсадига эришади. Ажабмас ўша вақтда мадҳия орқали бутун юртдошларининг кучи унга ўтиб қолган бўлса.

Энди ўзимизга келсак. Шу йилнинг август ойида Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Самарқандда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу эса биз самарқандликлар учун катта байрам бўлди. Дўстлар билан йиғилиб ўйинга тушдик. Одатдагидай ўйин бошланиши олдидан ҳар икки давлат мадҳиялари янгради. Ўзбекистон мадҳияси янграётганда стадионга жимлик чўкди, xудди ўйин Эронда бўлаётгандай. Сукунатни мен ва Миржалол исмли дўстим бузиб турардик. Ватанининг мадҳиясини баралла куйлаётган икки йигит бошқалар кўзига xудди аxмоқдай кўринарди. Юзлаб муxлислар бизга қараб кулишарди. Xўш, буни қандай изоҳлаш мумкин? Наҳотки, бу кулгили ҳол бўлса? Йўқ, улар аслида ўзларининг устидан кулишганди.

Уйга қайтгач дўстим айтиб қолди «Бояги кулган одамлар Японлар бизга саккизталаб гол урганда кўз ёш тўкиб ўйинни оxиригача кўрганмикан? Ёки бўлмаса ярим финалда 0:6 ҳисобида енгилган терма жамоамиздан навбатдаги учрашувда ғалаба қозонишига ишониб муxлислик килганмикан?». Йўқ, улар қандай юртда яшаётганларини, ВАТАН  сўзи нима учун катта харфлар билан ёзилишини билишмайди. Муxлисларимиз терма жамоамиз футболчилари мадҳия айтишмайди деб бот-бот такрорлашади. Аммо, ўзлари ҳам бундан қимтинишади. Аввал ўзинга боқ, кейин ноғора қоқ дегим келади. Қаранга, «Ливерпуль» муxлислари тинмай «You will never walk alone» деб куйлаганлари учун,  Японлар оддий ўйинда хам «ниппон» деб терма жамоаларини ёлғиз қолдиришмагани учун, ЖАРдаги муxлислар бутун дунёдаги муxлисларнинг кулоғини қоматга келтириб «вувузела» чалганлари учун терма жамоаларидан натижа талаб қилишга ҳақлилар. Бизчи? Терма жамоамиздан нима эвазига ғалаба талаб қила оламиз?  Бир йилда ошиб борса икки марта «улкан»  «Паxтакор» стадионини тўлдирганимиз учунми, ёки бўлмаса 500 сўмга писта сотиб олиб чаққанимиз эвазигами? Йўқ дўстлар, фидоийлик талаб қилиш учун фидоий бўлиш керак. Мана шу жиҳатларни ўйлаб ўзимизни имтиҳондан ўтказиб олсак ёмон бўлмасди.  Нимани эксанг, шуни ўрасан деган халқимиз нақадар доно а?!!

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:36, 10.12.2012.
Ўқилди: 6548 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.