Эртага, 27 сентябрь куни Испания чемпионати 7-тури доирасида «Реал Сосьедад» меҳмонда «Валенсия»га қарши баҳс олиб боради.
«Сан-Себастьян» клубининг россиялик ярим ҳимоячиси Арсен Захарян яна жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар бермоқда «Реал Сосьедад» матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ярим ҳимоячи аввалроқ коронавирусга чалинган, аммо 26 сентябрь куни машғулотларга қайтган эди.
Иманоль Альгуасиль шогирдлари «Хетафе»га қарши ўйинда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ла Лиганинг 6-тур ўйинини Захарян ўтказиб юборди.