Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: "Мен унга ЦСКАга ўтишни маслаҳат бергандим"

Баҳо:
+ | -

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан футболчига Москва клубига ўтишни маслаҳат берганини айтди.

"Мен унинг Россиядаги муваффақиятларини кузатиб бораманми? Албатта, Ўзбекистонда хусусий компаниялар бор, улар орқали қўшимча каналларни, жумладан, "Матч ТВ"ни томоша қилиш мумкин ва улар орқали Россия чемпионати ўйинларини томоша қиламан. Аббоснинг ЦСКАдаги стартини муваффақиятли деб аташ мумкин, у жамоага яхши сингиб кетди. Терма жамоа саралаш ўйинлари вақтида Аббос Ўзбекистонга келди, у билан учрашиб, мулоқот қилишга муваффақ бўлдик. У муваффақиятга эришаётганидан жуда хурсандман. Ҳозир дўстларим Файзуллаевнинг муваффақиятли ўйинларидан кейин менга тез-тез хат ёзишади ва табриклашади.

Аббосбек қачон ЦСКАни танлаган? ЦСКАга ўтишдан бироз олдин Аббос билан учрашдик, ўша пайтда у ҳали якуний қарорга келмаган эди, лекин мен унга ЦСКАга ўтишни маслаҳат бердим. У: "Мен Европага боришни хоҳлайман", деди. Мен унга жавоб бердим: "Аббос, сенда ҳозирда Европа чемпионатларидан ҳеч қандай таклиф йўқ, ЦСКА ажойиб трамплин бўлади." Қолаверса, Россияда футбол савияси Ўзбекистонникидан юқори, деганман”, — деди Ан Metaratings.ru билан суҳбатда.

Файзуллаев 2023 йилнинг августида “Пахтакор”дан ЦСКАга ўтган эди. Трансфер суммаси 500 минг еврони ташкил этди. 19 ёшли ярим ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Файзуллаевни 750 минг еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Файзуллаев барча турнирларда олтита ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:38, 27.09.2023.
Ўқилди: 3357 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик