Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Қосимов ва Сергеев - ноябрь ойининг энг яхшилари бўлишди

Баҳо:
+ | -

ЎФФ матбуот хизмати томонидан ташкил этилган ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича сўровнома якунига етди.

Сўровнома якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов энг яхши мураббий, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчси Игорь Сергеев, энг яхши футболчи номини қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосиимов ўзининг муваффақиятли одимини ноябрь ойида ҳам давом эттирди. Хабарингиз бор, миллий терма жамоа ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи 6-тур учрашувида, сафарда Эрон миллий терма жамосини мағлубиятга учратиб, «А» гуруҳи пешқадамлигини қўлга киритди. Шунингдек, Қосимов қўли остида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Ўзбекистон Кубоги-2012 финалида Қаршининг «Насаф» клубини мағлубиятга учратиб, ўз тарихида учинчи маротаба мамлакат кубоги соҳибига айланди.

БАА мамлакатида бўлиб ўтган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ҳамда келаси йили Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев, ноябрь ойи сўровномасида иккинчи бўлган бўлса, 2012 йилги мавсум Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош мураббийи Мурод Исмоилов мазкур сўровномада учинчи бўлди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ноябрь ойи якунларига кўра энг яхши футболчи деб топилди. Игорь Сергеев БАА мамлакатида бўлиб ўтган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати тўпурари бўлди ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг муваффақиятли иштирокига катта ҳисса қўшди.

Ўзбекистон миллий терма ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ноябрь ойи сўровномасида иккинчи бўлган бўлса, миллий терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров мазкур сўровномада учинчи ўринни қўлга киритди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:57, 10.12.2012.
Ўқилди: 3976 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.