Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Арда Гюлернинг ҳолати ҳақида гапирди.
«Ардага омад кулиб боқмади. Сешанба куни машғулотларни тугатганида ҳаммаси жойида эди. Тренингдан сўнг у мушакларида ниманидир ҳис қилди.
Унинг ҳафсаласи пир бўлди. Гюлернинг жароҳати кичик, аммо шу сабабли у «Лас-Пальмас» билан ўйинда дақиқаларга эга бўлмади», - деди Анчелотти матбуот анжуманида.