Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Шаҳрисабз тўпурарлари

Баҳо:
+ | -

Олдинлари ўғил болалар билан қўшилиб копток тепаётган қизлар ота-оналаридан гап эшитишарди. Аммо, энди маълумки, миллионлар ўйини хотин-қизларга ҳам фойдали таъсир қиларкан. Мана, энди қизлар майдонда бемалол тўп суришаяпти. Биргина Қаршининг "Севинч" жамоасини олинг. Улар неча бора республика чемпиони бўлишгани кўпчиликка аён.

— Шаҳрисабзда ҳам футболга ҳавасманд қизлар анчагина, - дейди тумандаги 107-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Бахтиёр Рўзимов. – Буни кўпдан буён кузатиб юрардим. Аммо жамоа тузишга юрагим дов бермасди. Вақт ўтиб, мактабимиз раҳбариятининг кўмаги билан ўзимда куч топдим. Шундан кейин бу ер қизлар ўртасида мини футболнинг ўзига хос марказига айланди. Тўгаракда ўзимизнинг ўқувчилардан ташқари қўшни мактаблардан, Дукчи ва Мироқи касб-ҳунар коллежларидан ҳам футболга қизиққан қизлар келиб шуғулланишаяпти.

Бу масканда ўтган йиллар мобайнида Эъзоза Рўзиева, Нозима Нажмиддинова, Умида Эргашева, Сарвиноз Султонова каби қизлар кашф этилди. Айниқса, мактаб жамоасидан "Севинч"га учирма бўлган Эъзоза Шаропова билан устозлари фахрланишади.

-Биринчи ютуғимиз ўтган йилда 11 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида вилоят мусобақасида финалга чиққанимиз бўлди, - дейди жамоа ўйинчиларидан бири Нозима Нажмиддинова. – Ана шу мусобақада иккинчи ўринни эгалладик. Бу бизнинг ўзимизга бўлган ишончимизни оширди ва қизлар билан янада кўпроқ шуғуллана бошладик.

Ҳа, бу жамоа қизларининг меҳнатлари зое кетмади. Улар жорий йилда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган вилоят мусобақасида биринчи ўринни эгаллаб, ғалаба нашидасини суришди.

Бахтиёр ака нафақат қизлар, балки ўғил болалардан ҳам ажойиб жамоа тузишга эришди. Уларнинг ҳам ютуқлари чакки эмас. Шу йилнинг ўзида маҳаллалар ўртасида 12 ёшли ўғил болалар мусобақасида Қушхона маҳалласи номидан иштирок этиб, туман ва вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллашди. Худди шу мусобақанинг 28 май куни Бухоро вилоятида бўлиб ўтган минтақавий босқичида эса иккинчи ўринни қўлга киритишди. Бу ютуқлари билан республика босқичига йўлланмани қўлга киритган футболчи болалар, у ерда тўртинчи ўринга сазовор бўлдилар. Шундан сўнг жамоанинг энг иқтидорли ўйинчилари дарвозабон Асадбек Муртозаев ҳамда ярим ҳимоячи Иззат Мадиев "Насаф" футбол академиясига қабул қилиндилар.

Мактабда ўқувчилар спортнинг барча турларига қизиқишларининг гувоҳи бўлдик. Тўгарак аъзоларининг астойдил шуғулланишларига халақит берадиган муаммолар ҳам йўқ эмас. Спорт жиҳозларининг етишмаслиги ва мактаб томонидан мини футбол учун ажратилган майдоннинг талаб даражасида эмаслиги дилни бироз хира қилаяпти. Агар ҳомийлар топилса, барча шароитлар яратилиб, бу спорт турига чанқоқ ўғил-қизларнинг ютуқлари бундан-да салмоқли бўлади.

Сарвиноз Исмоилова

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:54, 11.12.2012.
Ўқилди: 5713 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.