Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ФИФА "Барселона"нинг шикоятини рад этди

Баҳо:
+ | -

ФИФА Малком учун тўловлар борасида "Барселона" билан келишмовчиликда "Зенит" томонида бўлди.

Халқаро футбол федерацияси “Барселона”нинг ҳужумчи Малкомнинг “Зенит”га ўтиши пайтида белгиланган бонуслар ҳақидаги даъвосини рад этди, деб хабар бермоқда "Матч ТВ".

"Барселона" бразилиялик футболчини 2019 йилда "Зенит"га сотар экан, шартномага агар Санкт-Петербургликлар 2022/23 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси иштирокчисига айланса, Россия клуби "кўк-анорранглилар" учун пул компенсацияси тўлаши керак бўлган бандни киритган эди.

"Зенит" Россия клублари еврокубоклардан четлатилгани сабабли Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумида иштирок этмаганига қарамай, "Барселона" бонус тўлаш борасида "кўк-оқ-кўклар"га мурожаат қилди. Каталонияликлар бундай илтимосга Санкт-Петербург клубининг Россия чемпиони бўлгани ва Чемпионлар лигасида ўйнаши кераклиги сабаб бўлган.

"Зенит" бу позицияга рози бўлмади, шунинг учун "Барселона" ФИФАга шикоят қилди. Бироқ, халқаро ташкилот Россия клуби тарафини олди ва каталонияларнинг шикоятини рад этди. Шундан сўнг "Барселона" Спорт арбитраж судига (CAS) даъво аризаси билан чиқди.

Малком сўнгги ёзги трансфер ойнасида “Зенит”дан Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубига ўтган эди.

Киритилди: 22:20, 28.09.2023.
Ўқилди: 5996 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.