Браим Диас "Лас-Палмас"га қарши елкасидаги жароҳати билан ўйнади.
Ла Лиганинг 7-турида "Реал" "Лас-Палмас"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Браим учрашувни мадридликларнинг асосий таркибида бошлади ва 1-бўлим охирида ҳисобни очди.
Журналист Хосе Луис Санчеснинг ёзишича, Браим ўтган турда "Атлетико" билан бўлган ўйиннинг (1:3) 71-дақиқасида захирадан майдонга тушган.
"Лас-Палмас" билан ўйин олдидан Браимга оғриқ қолдирувчи укол қилинган. Қайд этилишича, "Реал Мадрид" мураббийлар штаби испаниялик футболчининг фидойилигини юқори баҳолаган.