"Севилья" Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди.
Ҳимоячи Маркос Акунья ва ҳужумчи Мариано Диас жамоага қайтишди ва каталонияликларга қарши ўйнашга тайёр. Аммо жамоанинг энг яхши тўпурари Юсуф Эн-Несири учрашувни ўтказиб юборади.
"Барселона" - "Севилья" ўйини 29 сентябрь, жума куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23.59да бошланади.