"Лацио" жамоаси ҳимоячиси Алессио Романьолининг бурни синганини эълон қилди.
У А Сериянинг 6-туридан ўрин олган "Торино"га қарши ўйинда (2:0) тўқнашув натижасида жароҳат олди. 28 ёшли футболчи ўйинни тўлиқ ўтказди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, рентгенограммада бурун суяклари синганлиги аниқланган. Романьоли ҳар куни шифокор назорати остида бўлади ва шу дам олиш кунлари ҳимоя ниқоби остида ўйнаши мумкин.
30 сентябрь куни А Сериянинг 7-турида “Лацио” – “Милан” учрашуви бўлиб ўтади.