Кириш Регистрация

"Барселона" 20 йилдан буён ўз майдонида "Севилья"га имконияти бой бермаяпти

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 8-тури доирасида Каталониянинг “Барселона” клуби ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилади. Қайд этиш жоиз, “кўк-анорранглилар” 20 йилдан бери ўз майдонида андалусияликларга мағлуб бўлишмаяпти.

Охирги мағлубият 2002/2003 йилги мавсумда 0:3 ҳисобида бўлганди. Шундан сўнг "Барселона" 17 марта ғалаба қозонган ва уч марта дуранг ўйнаган.

Учрашув бугун, 29 сентябрь куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 23:59 да янграйди. Ушбу ўйин арафасида "кўк-анорранглилар" Ла Лига турнир жадвалида учинчи, меҳмонлар эса 12-ўринни эгаллаб туришибди.

Киритилди: 13:09, 29.09.2023.
Ўқилди: 1818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.