"Челси" ҳимоячиси Бен Чилуэлл жароҳати сабаб 4 ҳафтагача майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ, англиялик футболчи Лига кубогининг 3-тури доирасидаги "Брайтон"га (1:0) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда 26 ёшли Чилуэлл "кўклар" сафида 7 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
"Челси" навбатдаги ўйинини 2 октябрь куни “Фулхэм”га қарши ўтказади.