Мюнҳеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер ўз жамоасига садоқатини ошкор қилди, дея хабар беради немис матбуоти.
Мюллер ҳеч қачон "Бавария"ни тарк этмаслигини билдирди.
"Бошқа клубга ўтиш учун ўзимда ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Ҳатто "Барселона"га ҳам. "Бавария" Европа гранди ҳисобланади ва доим юқори ўринлар учун курашади. Бизнинг клубда ҳеч кимга совға тайёрланмайди ва ҳар ким курашда ўз ўрнини топиши керак. Албатта, ҳар бир футболчи ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Шунингдек, мени "Бавария"дан ҳеч ким ҳайдагани ҳам йўқ", - дейи Мюллер.













