Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес микрочип ўрнатилган тўп билан ўйналган биринчи ўйин ҳақидаги мулоҳазаларини билдирди.
Бу ўйин клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати яримфиналида "Монтеррей"га қарши бўлиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, тўп ичига ўрнатилган микрочип гол бўлган-бўлмаганилигини хабар қилади.
"Микрочип ўрнатилган тўпни тепиш оғирроқ. Бу бизнинг ўйинчиларимизнинг биринчи хулосаси. Иккинчи машғулотда эса футболчилар бундай тўпларнинг ноқулайлиги тўғрисида ҳеч нима демадилар. Кўрамиз, бундай тўп ўйин вақтида ўзини қандай тутар экан. Умуман олганда, бу - муаммо эмас. Оғир тўп ёмон ўйинга баҳона бўлмаслиги керак", - дейди Бенитес.