Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Олий лига-2012. «Шўртан»: Ўтказиб юборилган голлар статистикаси

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз орқали якунига етган миллий чемпионатимиздаги барча ўйинларнинг ҳар 15 дақиқасида «Шўртан» урган голлар хусусида мақола тайёрлаган эдик. Ва кейинроқ ўтказиб юборилган голлар хусусида ҳам тўхталиб ўтамиз деб айтиб ўтгандик. Шундай экан, бугунги мақоламизда «Шўртан» дарвозасига киритилган голлар борасида фикр юритамиз.

9 ЎЙИНДА 33 ТА ГОЛ 
Бу йилги олий лига баҳсларида 26 та тур ўтказилган бўлса, «Шўртан» футболчилари 7 та учрашувда ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмади. Сафарда «Пахтакор» билан кечган учрашувда ҳисоб очилмаганини яхши эсласангиз керак. Қолган олти беллашувда «Оқ бўрилар» гол ўтказмасдан зафар қучишни уддалашди. Хусусан сафарда «Бухоро», уйда эса «Навбаҳор», «Машъал», «Қизилқум», «Нефтчи» ҳамда «Динамо» билан кечган баҳсларда жамоамиз гол ўтказмасдан ғалаба қозонди.

Чемпионатнинг 19та баҳсида «Шўртан» вакиллари ўз дарвозаларидан жами 33 бор тўп олиб чиқишди. Александр Корнейчук 10та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборган бўлса, 16 учрашувда дарвозани қўриқлаган Михаил Наумов 15та тўп ўтказиб юборди.

«ШЎРТАН»НИНГ ГОЛ ЎТКАЗМАСДАН ҒАЛАБА ҚОЗОНГАН ЎЙИНЛАРИ
25.03.2012. «Шўртан» - «Навбаҳор» - 4:0
21.04.2012. «Бухоро» - «Шўртан» - 0:1
25.06.2012. «Шўртан» - «Машъал» - 1:0
03.08.2012. «Шўртан» - «Қизилқум» - 2:0
04.09.2012. «Шўртан» - «Нефтчи» - 2:0
21.09.2012. «Шўртан» - «Динамо» - 1:0

ҲАР 15 ДАҚИҚАДА ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ГОЛЛАР
Юқорида айтиб ўтганимиздек, «Шўртан» вакиллари якунига етган мавсумда 33 та тўп ўтказиб юборишди. Ҳар 15 дақиқалик бўйича ўтказиб юборилган голлар хусусида тўхталадиган бўлсак, 1-15-дақиқалар оралиғида футболчиларимиз 3та, 16-30-дақиқалар оралиғида 5та, 31-45-дақиқалар оралиғидаҳам 5та, 46-60-дақиқалар оралиғида 4та, 61-75-дақиқалар оралиғида 7та ва 76-90-дақиқалар оралиғида 9 та тўп ўтказиб юборишди. Кўриб турганингиздек, ўйинларнинг охирги 15 дақиқасида «Шўртан» бошқа дақиқаларга нисбатан кўпроқ гол ўтказиб юборган бўлиб чиқяпти.

Ўтказиб юборилган голлар
1-15-дақиқалар – 3
16-30-дақиқалар – 5
31-45-дақиқалар – 5
46-60-дақиқалар – 4
61-75-дақиқалар – 7
76-90-дақиқалар – 9

«ШЎРТАН» ДАРВОЗАСИГА ГОЛ УРГАН ФУТБОЛЧИЛАР
Ана энди ушбу мавсумда «Шўртан» дарвозасига кимлар тўп киритганини келтириб ўтамиз. Бу йил жамоамиз дарвозасига қуйидаги футболчилар тўп киритишди:
Зайниддин Тожиев (3та, «Локомотив»)
Баҳодир Пардаев (2та, «Бунёдкор»)
Дилмурод Каримов (2та, «Металлург»)
Шаҳзод Нурматов (2та, «Металлург»)
Шуҳрат Йўлдошев («Металлург»)
Анвар Бердиев («Нефтчи»)
Аббос Махситалиев («Пахтакор»)
Артурас Фоменко («Локомотив»)
Лочин Солиев («Андижон»)
Дилявер Абибуллаев («Динамо»)
Илья Ильин («Қизилқум»)
Мақсуд Ҳайитов («Андижон»)
Шавкат Саломов («Бунёдкор»)
Азамат Исроилов («Олмалиқ»)
Жаҳонгир Жиямуродов («Насаф»)
Иван Бошкович («Насаф»)
Самандар Шодмонов («Машъал»)
Фозил Мусаев («Насаф»)
Анвар Солиев («Бунёдкор»)
Кенжа Тўраев («Насаф»)
Феруз Бобоқулов («Қизилқум»)
Носир Отақўзиев («Олмалиқ»)
Зоҳир Пиримов («Олмалиқ»)
Шаҳзод Сулаймонов («Бухоро»)
Руслан Вагапов («Металлург»)
Абдумажид Тоиров («Навбаҳор»)
Собир Усмонхўжаев («Локомотив»)

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 13:01, 13.12.2012.
Ўқилди: 4056 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.