Кириш Регистрация
06/01 16:00 Вьетнам 2-0 Иордания
06/01 19:00 Саудия Арабистони 1-0 Қирғизистон
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче 0-2 Рома
07/01 00:45 Сассуоло 0-3 Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
07/01 16:30 Япония 5-0 Сурия
07/01 16:30 Жанубий Корея 0-0 Эрон
07/01 19:00 Ўзбекистон 3-1 Ливан
07/01 21:30 Қатар - БАА
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона
08/01 00:30 Борнмут - Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд - Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас - Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм - Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити - Брайтон
08/01 00:45 Парма - Интер
08/01 00:45 Торино - Удинезе
08/01 00:45 Лацио - Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли - Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл - Лидс
08/01 16:30 Австралия - Таиланд
08/01 19:00 Ироқ - Хитой
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри

Дилшод Нуралиев шогирдлари 2013 йилдаги илк йиғинни 25-31 январда ўтказади

Баҳо:
+1 | -

Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилдаги илк ўқув-машғулот йиғинларини 25-31 январь кунлари Тошкентда ўтказади. Йиғин аввалида терма жамоага номзод футболчиларнинг барчаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади, шунингдек, ўсмир футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам текширилади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилдаги илк йиғинида 3та назорат-ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилмоқда.

Йилнинг дастлабки йиғинида асосий эътибор ўйиндаги техник-тактик ҳаракатларни мукаммаллаштиришга, ҳужум ва ҳимоядаги ўйин тизимларини моделлаштиришга қаратилади. Йиғин давомида Дилшод Нуралиев шогирдлари учта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Рақиблар номи кейинроқ аниқлик киритилади.

Январь ойидаги йиғин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун айниқса муҳим бўлган 2013 йилдаги йиғинлар кетма-кетлигининг дастлабкиси бўлади. Ўсмирлар терма жамоасининг 2013 йил кузида БААда ташкил этиладиган Жаҳон чемпионати баҳсларига муносиб тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида йиллик дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра Дилшод Нуралиев шогирдлари Ўзбекистондан ташқари, Европа ва Осиё мамлакатларида ҳам қатор йиғинларни ўтказишлари, терма жамоалар миқёсида ўртоқлик учрашувлари ва халқаро мусобақаларда иштирок этишлари кўзда тутилган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг 2013 йилги тайёргарлик режаси декабрь ойининг иккинчи ярмида ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов томонидан тасдиқланади.

Эронда бўлиб ўтган 2012 йилги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Мусобақа 17 октябрь – 8 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай, Рас ал-Хайма, Фужайра, Абу Даби, Ал-Айн ва Шаржа шаҳарларида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:49, 13.12.2012.
Ўқилди: 4275 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Европада Қозоғистон ва Ўзбекистондан чиққан футбол истеъдодлари баҳоланди [3034]

“Бир соат давомида умуман гапирмади” — Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди (фото) [2789]

Transfermarkt 2025 йилда трансфер қиймати энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рейтингини эълон қилди [2640]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-январь куни 6 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2577]

Таниқли мураббий "Манчестер Юнайтед"да текинга ишлашга тайёр [2448]

Месси фаолиятини якунлагандан кейин нима иш билан шуғулланишини айтди [1938]

U-23 Осиё кубоги старт олди: 6 январь кунги ўйинларда қайд этилган натижалар [1919]

Африка кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди [1863]

Росеньор "Челси" раҳбариятидан "Реал" футболчиси трансферини сўради [1800]

Флетчер: "Мен дарҳол сэр Алекс Фергюсонга қўнғироқ қилдим" [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.