Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

ЕЧЛда рекордчи дебютант

Баҳо:
+ | -

«Антверпен» Бельгияда треблни амалга оширди - тарихда биринчи марта. Энди у ЕЧЛда дебютини нишонлади

 2023 - «Антверпен» тарихидаги энг муваффақиятли йил. Яъни, мамлакатнинг энг кекса клуби учун - клуб рамзидаги 1 рақами айнан шуни англатади. Апрелда жамоа финалда ўз қўшниси - «Мехелен»ни енгиб, Бельгия Кубогини қўлга киритди, июнда Алдервейрелднинг сўнгги сониядаги голи эвазига 1957 йилдан бери илк бор чемпионликка эришди - ўта жозибадор драма! Бу - 1966 йилдан кейинги дастлабки олтин дубль. Июль ойида жамоа яна «Мехелен»га қарши Бельгия Суперкубоги учун майдонга тушиб, зафар қучди.

Ундан аввал бир йил ичида барча ички мусобақаларда ғолиб чиқиш ҳеч қайси жамоага насиб этмаганди.

Чемпионликка эришган «Антверпен» илк марта ЕЧЛда тўп сурмоқда. Бунга қадар жамоа бир марта ЕЧК турнирида иштирок этган - 1957 йилдаги чемпионликдан кейин. ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига чиқиш учун жамоа АЕК тўсиғидан ўтиши талаб этилди ва уни уддалади: уйда 1:0, Грецияда 2:1 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Ҳозир бунга ишониш қийин, лекин «Антверпен» Бельгия олий лигасига атиги 6 йил аввал қайтди! Унга қадар 13 мавсумни қуйи лигада ўтказганди. Элитадаги 6 йил ичида жамоа 4та совринга сазовор бўлди.

Бунчалик қудрат қаердан келди?

Улкан сармояларсиз иш битмади. Клуб соҳиби 115 млн. еврони сарфлади, яна 47,5 млн.ни тайёрлаб қўйган. Янги муваффақиятлар ижодкорлари - нидерландияликлар. Бош мураббий ва спорт директори, «Барселона»нинг собиқ ўйинчилари. Трансферлар ва жамоани нидерландиялик номдош мутахассислар жуфтлиги бошқармоқда. Спорт дректори - Марк Овермарс, бош мураббий - Марк ва Боммел. Уларни боғлаб турадиган яна бир жиҳат шуки, асрлар алмашуви даврида «Антверпен»нинг навбатдаги рақиби таркибида тўп суришган. Овермарс ўз лавозимига ўтган йил баҳорида келди. Ташриф кўпчиликка ёқмади. Чунки 2 ой аввал уни «Аякс»дан четлатишганди. Натижада «Антверпен» бир нечта ҳомийларидан жудо бўлди. Тез орада Марк собиқ жамоадошини «Генк»дан таклиф этди. «Агар Марк бўлмаганида, бу ерга келмаган бўлардим», деганди ван Боммел дастлабки матбуот анжуманида.

Қисқа вақт ичида Марклар дуэти чемпион жамоани шакллантирди. Унда ҳам дуэтнинг ватандошлари бош ролларда бўлишди: Винсент Янссен энг яхши тўпурар, Кэлвин Стенгс ва Юрген Эккеленкамп энг яхши ассистент мақомидаги сермаҳсул ўйинлари билан зафарга улкан ҳисса қўшдилар. Улар бир йил аввал айнан Марклар жуфтлигининг таклифи туфайли келишганди.

Янги йил арафасида Овермарс микроинфарктни бошдан кечириб, шифохонага ётқизилди. Бироқ Марк футболни тарк этишни хаёлига ҳам келтирмади: «Юрагим 45 фоизга ишдан чиқди. Лекин мени аяб ўтирманг. Мен бахтли инсонман, шунчаки, куч-қувватимни фойдали ишга сарфламоқчиман. Ҳеч нарса қилмагандан кўра, иш устида омонатни топшириш яхшироқ».

Алдервейрелд ўтган йили ватанига қайтди ва клуб тарихидаги тарихий голини урди

2022 йилнинг ёзида шу пайтгача Бельгия чемпионатида умуман ўйнамаган фахрий - Тоби Алдервейрелд «Антверпен»га қайтди. Унинг келишида ҳам Овермарснинг таъсири катта бўлди: «Бу инсон бир пайтлар «Аякс»дан «Атлетико»га ўтишимга сабабчи бўлганди. Бунинг учун ундан миннатдорман. Марк туфайли шундай мартабага эришдим. Энди ёрдам бериш навбати менга келди».

Антверпен - фахрий футболчининг севимли шаҳри. Унинг билагида Антверпеннинг асосий обидаси бўлган бош черковнинг сурати бор. «Антверпен»да сардорлик боғичига лойиқ топилган фахрий июнь ойида орзиқиб кутилган чемпионлик голини ҳадя этди - «Генк»ка қарши кечган ҳал қилувчи беллашувнинг қўшимча вақтида дарвозанинг юқори бурчагига йўллаган аниқ зарбаси масалани ҳал қилди.

«Антверпен»ни РПЛ ўйинчилари кучайтиришди

Гап Гирано Керк (навбатдаги Нидерландия вакили) ва Чидер Эжуке ҳақида бормоқда. Йил бошида жамоа сафига қўшилган Керк сезиларли манфаат келтирди. Феврални самарали ўтказган ўйинчи май ойида «Брюгге» ва «Генк» (олтин голларнинг бири) дарвозаларини ишғол этди, августда эса ЕЧЛнинг плей-офф босқичи саралашида АЕКни маҳв этишга ёрдам берди. Эжуке эса Бельгияга июль ойида келди ва ҳозирча 30 дақиқа тўп сурди.

Бу футболчилар янги йилнинг 30 июнига қадар «Антверпен» шарафини ҳимоя қиладилар. Фарқи - Гирано «Локомотив»дан ижара асосида ўтган, Чидер эса ростмана келишувга имзо чеккан.

«Антверпен» ички чемпио­натни пассивроқ бошлади

Аввалги мавсумда қаторасига 9та ғалабага эришганди. Ҳозирда «Антверпен» 12 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоа «Серкль Брюгге», «Кортрейк» ва «Вестерло»дан устун келди, «Левен», «Юнион» ва «Моленбек» билан дуранг ўйнади, «Андерлехт»га имкониятни бой берди.

Аввалги мавсумни жамоа ўта муваффақиятли ўтказди, қаторасига 9та ўйинни ўз фойдасига ҳал этиб, 1931 йилда қайд этган рекордини янгилади. Қўшимчасига, мусобақани энг ишончли ҳимоя билан якунлади: 40та учрашувда атиги 34та гол ўтказиб юборди. Барча беллашувларда майдонга тушган дарвозабон Жан Бюте 20та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлади.

Чемпионатнинг энг яхши ёш иқтидори «Антверпен»да. Уни «Барса»га бичишмоқда. Унинг номи Артюр Вермеерен. У 18 ёшда, ўтган мавсумни Биринчи миллий лигада тўп сурадиган «Антверпен» филиали - «Янг Редс»да бошлаганди. Лекин октябрда кескин ўзгариш юз берди - таниқли ярим ҳимоячи Ража Наингголан спортчига хос бўлмаган интизомсизлиги учун асосий таркибдан четлатилди. Унинг ўрнини эгаллаган Вермерен 2-даврада тўлиқ тўп сурди. Ўзининг маҳорати ва совуққонлиги билан мухлислар ва мутахассислар меҳрини қозонган футболчи чемпионат якунида «мавсум кашфиёти» унвонига сазовор бўлди, кейин эса Golden Boy мукофотига лойиқ топилган 100 нафар футболчи орасида 12-ўринни эгаллади. Май ойида «Барселона» уни Серхио Бускетснинг вориси мақомида эътироф этган, шунингдек, «МЮ» ҳам даъвогарлар сафига қўшилганди. Ҳозирча Вермерен асосий жамоага ягона, лекин ўта муҳим голни ҳадя этди - плей-офф босқичининг 3-турида «Брюгге» дарвозасига 97-дақиқада йўллаган аниқ зарбаси «Антверпен»га ғалаба келтирди.

Рекордчи дебютантнинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги стартига тўхталадиган бўлсак, «Барселона»дек фаворитга қарши сафар баҳсида йирик мағлубиятга учради. Бироқ «Антверпен» кейинги 2 учрашувни ўз майдонида, «Шахтёр» ва «Порту» клубларига қарши ўтказади. Ана шу ўйинларда ижобий натижага эришса, ажабмас.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:54, 03.10.2023.
Ўқилди: 2537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.