Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида “Наполи” устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди. Англиялик футболчи учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Менинг ўйиним? Дарҳақиқат, мен ўйинни яна бир бор кўриб чиқмагунимча таҳлил қилмайман. Лекин мен хурсандман ва энди бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз.
Ўша гол пайтида мен эркин зона пайдо бўлаётганини кўрганимда, у ерга кириб, зарба беришим мумкинлигини англадим. Бу ажойиб оқшом бўлди: биз ўз имкониятларимиздан унумли фойдаландик ва ўйинда ғалаба қозондик", - дея Беллингемнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
“Реал” 6 очко билан “C” гуруҳида якка пешқадамга айланди. 3 очко билан “Наполи” 2-ўринда бормоқда.