Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Шоҳрух Гадоев: «Мен ҳали мақтагулик иш қилмадим»

Баҳо:
+ | -

Сайтимизда мухлисларнинг саволларига бу йилги мавсумнинг кашфиёти Шоҳруҳ Гадоев жавоб беради.
Шоҳруҳ Гадоевга қуйидаги саволлар юборилган:

Шуҳрат Эргашевдан ва Миразим Эркиновдан: 1.Шоҳруҳ сизга Ўзбекистоннинг қайси клублардан таклиф бўлди?
Жавоб: Менга жиддий таклиф бўлгани йўқ. Фаолиятимни "Насаф"да давом эттираман. Мен ўзимни "Насаф"нинг ва воҳалик мухлисларнинг олдида қарздордек сезаман. Мен ҳали ҳеч қандай матқтагулик иш қилганим йўқ. Ниятим жамоамиз сафида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, улар олдидаги қарзимни узмоқчиман.

2. 2012 йилги “Насаф”нинг ўйинларида мураббийнинг хатоси қанчалик бўлди, қаерда кўпроқ хато қилди деб уйлайсиз?
Жавоб: Мураббийлар ишига баҳо беришга ёшман. Умуман бундан йироқман.

Жавлон Эсоновдан: “Насаф” футбол жамоасида ўйнаб, илк олган маошингизни нима қилгансиз?
Жавоб: Биринчи маошимни мени тарбиялаб вояга етказишган ота-онамга берганман.

Комилжон Икромовдан: Бу йилги энг эсда қоладиган воқеа сиз қайси бўлди?
Жавоб: Албатта энг эсда қоларлик воқеа МТЖ сафидаги дебьютимдир. Ахир бу - ҳар бир футболчининг энг катта орзуларидан биридир. Қўлимдан келганча миллий терма жамоамизга ёрдам беролганимдан ғоятда бахтиёрман. Бу шарафни давом эттиришим учун жуда кўп тер тукишим ва меҳнат қилишим кераклигини яхши биламан.

Bek_uzbekistan никли мухлисдан: Сиз жуда тез танилдингиз бир йилдаёқ МТЖ аъзосига айландингиз бундай супер стартнинг сири нимада ?
Жавоб: Мени жуда тез танилишимда мураббийлар - Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимовларнинг ҳиссалари жуда катта деб ҳисоблайман, ёш бўлишимга қарамасдан мени шундай энг муҳим ўйинларда майдонга туширишди. Мен ўзимни ҳали машҳур деб ҳисобламайман, буни ҳеч қандай сир-асрори йўқ, ҳамма футболчилар каби яхши ўйнаб, жамоамга нафим тегсин деб ҳаракат қиламан. Ҳали жуда кўп ўз устимда ишлашим керак, маҳоратимни оширишим керак, менинг олдимга қўйган энг асосий вазифам ҳам мақсадим ҳам ана шу.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 16:06, 14.12.2012.
Ўқилди: 6902 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.