Ҳуқуқлари “РБ Лейпциг”га тегишли белгиялик ҳужумчи Луи Опенда Англия Премьер-лигасининг етакчи вакилларидан бирининг манфаатлари доирасига тушиб қолди.
Манбага кўра, форвардга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. “Канонирлар” 23 ёшли футболчини 70 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин. Бу Луининг немис клуби билан шартномасида кўрсатилган товон пули айнан шундай. Форвард шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Бундеслиганинг жорий мавсумида Опенда олтита ўйин ўтказиб, тўртта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.