Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Жанубий Корея Хорватия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон билан бир гуруҳда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашаётган Жанубий Корея терма жамоаси  феврал ойидан тайёргарликка зўр бериши режалаштирилмоқда. 

Терма жамоанинг ҳужумкор футболчилари асосан Европада тўп суришини назарда тутган ҳолда йиғин Европада ташкиллаштирилиши кўзда тутилган. Корейслар 6 февраль куни Лондонда Хорватия терма жамоасига қарши саф тортишади. Дастлаб Уругвай билан музокара ўтказган кореяликлар охир-оқибат жаҳон рейтингида 10-ўринда турган Хорватия вариантида тўхталишган.

Кореянинг “Ханкук Илбо” нашри бош мураббий Чой Канг Хини танқид остига олиб: “Ушбу ўртоқлик ўйини жуда чуқур маънога эга. Бош мураббий ЖЧ саралашида 2012 йилни силлиққина якунлашни уддалай олмади.  Терма жамоа сентябрда Ўзбекистон билан сафарда бор-йўғи дурангга рози бўлган бўлса, октябрда Эрондан тарсаки еб қайтишди. Ноябрда эса ўз уйимизда Австралияга мағлуб бўлдик – 1:2. Агар март ойида Сеулда Қатарни мағлуб эта олмасак, ЖЧдан умид узилиши мумкин”.

Бош мураббий Чой Канг Хи “Европа легион”ини баҳорги баҳсларга жанговор ҳолатда етказиш ниятида. Ҳозирда Парк Чу Юн (Селта, Испания), Ки Сун Юнг (Суонси сити,Англия), Ли Чун Юнг (Болтон,Англия), Ким Бо Кюнг (Кардифф сити, Уелс), Ку Чжа Чол (Аугсбург, Германия), Сон Хеунг Мин (Гамбург, Германия) каби футболчилар ўз клубларида асосий таркибда мунтазам майдонга тушишмоқда.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:18, 15.12.2012.
Ўқилди: 4628 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.