Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Эдин Терзич Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Милан”га қарши ўйин (0:0) ҳақида гапирди.
“Бу биз томондан муносиб ўйин бўлди. Бизни фидойилигимиз, югуриш истагимиз ва фаоллигимиз учун айблаш мумкин эмас. Жуда кўп нотўғри қарорлар қабул қилдик.
Етакчиликка яқинроқ бўлган пайтларимиз кўп бўлди. Якунда бу нолойиқ дуранг ҳақида гапириш учун жуда оз бўлиб чиқди", - дея Терзичнинг сўзларини келтиради "Боруссия" расмий сайти.
Икки турдан сўнг Дортмундликлар “Ф” гуруҳида “Ньюкасл” (4 очко), “ПСЖ” (3 очко) ва “Милан” (2 очко) билан 1 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.