Мадриднинг “Атлетико” клубида ўйнаётган марказий ҳимоячи Марио Эрмосо Европадан Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Ан-Наср" қизиқмоқда. Саудия клуби Эрмосо учун Мадриддаги шароитлардан икки баравар қулайроқ таклиф тайёрлади.
Марио 2019 йилнинг ёзидан буён "матрасчилар"да ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.