Бугун «Қизилқум» Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлди ва дуранг натижа қайд этди (2:2).
Учрашувда навоийликлар сафида Ислом Кенжабоев гол урди.
У Суперлига доирасидаги қаторасига 4-учрашувда ҳам гол киритди. Бундай серия 24 ёшли футболчининг фаолиятида биринчи марта кузатиляпти.