Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли қайси дарвозабонлар уни кўпроқ ҳайратга солганини айтди.
Айни дамда Туркиянинг “Адана Демирспор” жамоасида тўп тепаётган 33 ёшли футболчи бунгача “Интер”, “Манчестер Сити”, “Милан”, “Ливерпуль” ва бошқа нуфузли клубларда тўп тепган.
Форварднинг сўзларига кўра, унинг хотирасидаги энг яхши дарвозабонлик кўрсаткичини 2009/10 йилги мавсумда бразилиялик Жулио Сезар кўрсатган: “Сезарни айтаман, чунки “Интер” треблга эришган йили у ҳақиқий ўзга сайёралик эди – нафақат ўйинларда, балки ҳар бир машғулотда ҳам. Агар биз бутун карьерага бир бутун сифатида баҳо берадиган бўлсак, менимча, дунёнинг энг яхшиси деб Буффонни танлаган бўлардим", - дея Балотеллининг сўзларини келтиради TMW.