"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглоу "шпорлар" ярим ҳимоячиси Эрик Дайернинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Менда Эрик ёки бошқа футболчилар билан ҳеч қандай мулоқот бўлмаган. Агар кимдир мен билан келажагини муҳокама қилмоқчи бўлса, бемалол. Лекин сабаблар топилмагунча буни бошламайман. Ҳозир мени қизиқтирган ягона нарса - ҳамма яхши машғулот ўтказиши", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Football London.
29 ёшли англияликнинг “шпорлар” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.