Бугун Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтади.
Ушбу баҳсда "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета ҳимоячи Юрриен Тимбер хизматидан фойдалана олмайди, шунингдек вингер Габриэль Мартинеллининг ҳам иштироки сўроқ остида.
"Манчестер Сити"да эса ярим ҳимоячилар Кевин де Брюйне (жароҳат) ва Родри (қизил карточка) ўйинда қатнаша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, матч Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.