Қозоғистонннинг "Актобе" клубига Владимир Никитенко бош мураббий этиб тайинланди ва бугун расман футболчилар таништирилди.
Январь ойида 56 ёшга тўладиган қозоғистонлик мутахассис мураббийлик фаолиятини 90-йиллар аввалида бошлаган. У Қозоғистоннинг бир қанча клублари ва Россиянинг "Терек" жамоасини бошқарган. Ўтган мавсумда Никитенко "Қайсар"га мураббийлик қилди ва қизилўрдаликлар унинг қўлостида 9-ўринни эгаллашди.
"Актобе" футболчилари эса бугундан янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. Жамоага Кападзе ва Бикмаев етиб боришди.