"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Арсенал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасидан (1:0) сўнг "канонирлар"нинг АПЛда ғалаба қозониш имкониятларига баҳо берди.
"Менимча, "Арсенал"да жуда яхши имконият бор. Футболчилар соғлом бўлишлари керак. Ярим ҳимояда Райс билан улар 100 фоиз яхшироқ. Мен ҳам уларнинг марказий ҳужумчиларидан кўпроқ нарсани кутяпман. "Манчестер Сити" иккаласи учун ҳам қийин бўлди ва "Арсенал" узоқ муддатда улар туфайли муаммоларга дуч келадими, деган саволлар бор.
Райс соғлом бўлиши керак. Шунингдек, Салиба ва Габриэль "Манчестер Сити"га қарши ўйинда муҳим роль ўйнашди, улар дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси Холандга қарши ажойиб ўйнашди.
"Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, Сакага уч ҳафта дам бериш яхши. Энг муҳими, икки марказий ҳимоячи ва Райснинг соғлиғини кузатиш, уларсиз чемпионликни қўлга киритиб бўлмайди", - деди Невилл Sky Sports билан суҳбатда.