Кириш Регистрация

Чемпионлар лигаси ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади

Баҳо:
+ | -

Бу ҳафта Чемпионлар лигасининг барча ўйинларидан олдин Непалдаги вайронкор сув тошқини қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилинади. Бу ҳақда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати хабар берди.

Непалдаги кучли кўчки ва сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1,3 минг кишидан ошди.

«Бутун Европа футбол оиласи бу ҳафтаги ўйинлар олдидан бирлашиб, Непал халқига чуқур ҳамдардлигимизни ва қўллаб-қувватловимизни билдирмоқда. Ушбу фожиа ва унинг оқибатларидан тикланишда давом этаётган Непал халқига куч ва матонат тилаймиз», — деди УЕФА президенти Александер Чеферин.

Шунингдек, ҳар бир учрашув олдидан майдонда «Непал, сен ёлғиз эмассан» деган ёзув туширилган баннер ёйилади.

Киритилди: 15:08, 07.09.2026.
Ўқилди: 2001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик