Англия чемпионатининг саккизинчи турида “Ливерпуль” “Брайтон” меҳмони бўлди– ўйин дуранг билан якунланди, 2:2. "Ливерпуль" сардори, нидерландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейк ўйиндаги бу натижадан ҳафсаласи пир бўлганини журналистлардан яширмади. Унга кўра "Ливерпуль" ғалаба қозониш учун келган.
"Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келганмиз. Бизда ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди, лекин фақат дурангга эришдик. "Бу қийин ўйин бўлди", - деди нидерландиялик футболчи.
Кейинги турда “Ливерпуль”ни асосий рақиб – “Эвертон” кутиб турибди. У билан ўйин 21 октябрь куни бўлиб ўтади.