Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Итальяно «Фиорентина»си ўзгача...

Баҳо:
+ | -

Италияда ўз қаддини тиклаб олган янги «Фиорентина»нинг ўзига хос  хусусияти - бу мунтазам ўзгараётган таркиб...

Диққат қилинг, нақ 113та ўйиндан буён Флоренция клубининг бошланғич таркибида ҳар сафар қандайдир ўзгариш кузатилмоқда. Шунча ўйин 2 йил муддатни ўз ичига олганини ҳисобга олсак, бу натижа янада ҳайратланарли туюлади.

45 ёшли Винченцо Итальяно 28 сентябрь куни «Фиорентина» бошқарувида 113-ўйинини нишонлади. Ҳа, жорий мавсумни чакки бошламаган Флоренция клуби «Фрозиноне» майдонида муҳим очколарни бой берди - 1:1, лекин Итальяно Италия рекордини янгилади. Гап шундаки, у ортда қолган 113та ўйиннинг ҳар бирида бошланғич таркибни ўзгартирди. Оддий айтганда, лоақал 2та учрашувда бир хил таркибга таянмади. Қойил. Ахир 113та уринишда 113 хил таркиб танлаш... Бунақаси ақлга сиғмайди.

Айтиш жоиз, Германияда туғилган итальян - Винченчо Итальяно ушбу кўрсаткич бў­йича «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегридан ўзиб кетди. Эътиборли томони, «кекса синьора» устози 112та ўйинга чўзилган сериясини яқиндагина узганди. Аниқроғи, «А» серия 4-5-турларида «Лацио» ҳамда «Сассуоло»га қарши кечган ўйинларда бир хил бошланғич таркибни жанг­га ташлади. Яна бир факт шуки, Массимилиано бунга қадар Турин клубидаги иккинчи даврида бирор марта кетма-кет 2та ўйинда бир хил бошланғич таркибга таянган эмасди. Қисқаси, энди Италья­но таркиб «рокировка»си бўйича мутлақ лидер!

P.S.: Итальяно «Фиорентина»си «А» серия 7-тур доирасида «Кальяри»ни, 8-турда эса «Наполи»ни мағлуб этди. Жамоа 17 очко билан А серия жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:09, 09.10.2023.
Ўқилди: 1383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5563]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3789]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3155]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2280]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2003]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1911]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1692]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1618]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1548]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1467]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик