Руди Гарсия "Наполи"дан истеъфога чиқарилиши мумкин.
59 ёшли мутахассис шу йилнинг июнь ойида неаполликлар жамоасини қабул қилиб олган эди. Италиянинг амалдаги чемпиони А сериянинг 8-туридан сўнг 14 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.
Sky Sports хабарига кўра, сўнгги ўйинда "Фиорентина"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:3) "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Гарсия билан ҳамкорлик қилиш мумкинлиги ҳақида ўйлаган.
Бугун клуб директорлари Антонио Синикропи, Мауро Мелусо ва Маурицио Мишели Гарсия билан учрашди. Де Лаурентис учрашувга ташриф буюрди, лекин узоқ қолмади. Мураббийни зудлик билан ишдан бўшатиш мумкин эмасдек кўринади, аммо якуний сўзни "Наполи" президенти айтади.
Қайд этилишича, Де Лаурентис Лучано Спалетти кетганидан кейин Гарсияни таклиф қилишга шахсан қизиққан эди.