"Барселона" ҳимоячиси Карлес Пуйоль Мадриднинг "Реал" клубининг мамлакат чемпионлиги учун курашдан ҳали чиқиб кетмаганлигини тан олди.
Футболчи Жозе Моуриньо шогирдларининг назарий жиҳатдан имкониятлари бор экан, улар курашдан тўхтамасликларни айтиб ўтди.
"Ҳали тан бермаётган ва қўлини туширмаган жамоа бор, бу - "Реал". Биз улардан анча илгарилаб кеганимизни унутишимиз керак. Бир мавсумда уларни 12 очкога ортда қолдириб, якунда чемпион бўлиш учун уларни "Сантьяго Бернабеу"да ютишимизга тўғри келганини яхши эслайман", - дейди Пуйоль.
Эслатиб ўтамиз, ўтказилган 16 турдан кейин "кўк-анорранглилар" "Реал"ни 13 очкога, "Атлетико"ни эса 9 очкога ортда қолдирмоқдалар.