"Челси"дан ижара асосида ҳаракат қилаётган "Рома" ҳужумчи Ромелу Лукаку қишда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Яқинда ишончли манбалардан маълум бўлишича, Лондон клуби бельгияликни кейинги ёзда сотишга тайёр. Бироқ журналист Экрем Конурнинг ёзишича, номлари ошкор этилмаган Саудия клублари 30 ёшли форвард учун таклифни анча олдинроқ — январда юборишни режалаштирган.
Ромелу Лукаку ўтган ёзда Европани тарк этиши мумкин эди, аммо, миш-мишларга кўра, у Саудия Арабистони таклифларини рад этган. "Челси" билан шартномаси 2026 йилгача тузилган футболчи жорий мавсумда "Рома" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди.