Бельгиялик ҳужумчи Эден Азар 32 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди, бу эса терма жамоадаги шерикларини хафа қилди. Улардан бири Ромелу Лукаку собиқ жамоадошини илиқ сўзлар билан кузатиб қўйди.
"Эден, кетаётганингизни эшитдик. Терма жамоада кўп йиллар бирга бўлганимиз, сиз билан бирга ўсганимиз, укангиз билан Бельгия ёшлар терма жамоасида ўйнаганимиз учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз барчамизга жуда кўп ажойиб ўйин дақиқаларини бердингиз. Мен учун сиз Бельгия футболи тарихига кирдингиз. Сиз билан ўйнаш жуда ажойиб эди", - дея Лукаку сўзларини келтиради Италиянинг ITASportPress агентлиги.